Ўзбекистон | 10:22 / 25.05.2021
3236
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда гултувакларда наша экиб парваришлаётган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида гултувакда наша ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс аниқланган ва унга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 14 май куни соат 16.30да, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси Денов туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида «Қорадори–2021» кенг қамровли тадбири ўтказилган.

Тадбирда Денов туманнинг Даштичинор маҳалласида яшовчи, П.Ферузнинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, уйида 4 дона гултувакда 23 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, 17 май куни П.Ферузга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид