Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ота фарзандларига алимент ўрнига уй берди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ота алимент ўрнига фарзандларига уй берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг 2015 йил 26 августдаги қарори билан қарздор М.А.дан даъвогар Ш.М. фойдасига икки фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги даромадининг учдан бир ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати МИБ Паст Дарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, қарздор М.А. алимент пулларини анчадан бери тўламай келгани сабабли умумий қарздорлиги 61 миллион сўмни ташкил этган.
Қайд этилишича, давлат ижрочилари тушунтиришидан тўғри хулосага келган М.А. ўзига тегишли бўлган ҳовлини фарзандларининг келажагини ўйлаб, ундирувчи Ш.М.га расмийлаштириб беришни лозим топган. Ўз навбатида, ундирувчи ҳам алимент пулларидан тўлиқ воз кечган ва мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланган.
Мавзуга оид
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:45 / 21.04.2026