Маълум қилинишича, 2021 йил 20 май куни соат тахминан 13:30 ларда Пешку тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган «Қорадори-2021» тезкор тадбирида, Пешку тумани Хўлбор маҳалласида яшовчи, 1937 йилда туғилган, Ч.А. ва унинг турмуш ўртоғи, 1940 йилда туғилган Ч.С. тақиқланган гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Жумладан, улар томорқа ерининг экин майдонида 520 туп кўкнор гиёҳванд ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келган. Мазкур гиёҳванд моддаси ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ч.А. ва Ч.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.











