Жамият | 18:59 / 28.05.2021
1823
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда тадбиркорнинг пулларини ўзлаштирган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида тадбиркорнинг пулларини ўзлаштирган шахсларга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «G.» МЧЖга қарашли 4 та дорихонада пул маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланган.

Жумладан, МЧЖда сотувчи вазифасида ишлаган фуқаро Ш.Т. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган 75,6 миллион сўмлик дори воситаларини ҳамда 142,2 миллион сўм савдо пулларини банк муассасасига топширмасдан, талон-торож қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид