Финалгача йўл
Манчестер ва Лондон клубларининг финалгача етиб келиш йўллари осон бўлгани йўқ. Гвардиола шогирдлари бу босқичгача «С» гуруҳи ғолиблигини қўлга киритиб, плей-офф ўйинларида иккита «Боруссия»ни ва яримфиналда ўтган йилги финалчи «ПСЖ»ни мағлуб этган ҳолда етиб келишди.
Тухель бошқарувигача «Челси» «Е» гуруҳи ғолиблигини қўлга киритиб, плей-оффларда «Атлетико», «Порту» ва яримфиналда кимсан «Реал»ни турнирдан чиқариб юборди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу финал Тухель учун кетма-кет иккинчиси ҳисобланади. Немис мураббийи бир йил аввал «ПСЖ» билан финалгача етиб бориб, «Бавария»га имкониятни бой берганди.
Финалгача йўл:
«Манчестер Сити»
Энг яхши тўпурарлари: Риёд Маҳрез, Ферран Торрес (4)
1/2 финал: 4:1 - «Пари Сен-Жермен»
1/4 финал: 4:2 - «Боруссии» Дортмунд
1/8 финал: 4:0 - «Боруссии» Менхенгладбах
C гуруҳи: 1-ўрин
«Челси»
Энг яхши тўпурари: Оливье Жиру (6)
1/2 финал: 3:1 - «Реала»
1/4 финал: 2:1 - «Порту»
1/8 финал: 3:0 - «Атлетико»
Е гуруҳи: 1-ўрин
Ким қандай ҳолатда?
Испаниялик мутахассис қўл остидаги «Манчестер Сити» Англия чемпионлиги ва Англия лига кубоги соҳиблигини расмийлаштирди. Клуб сўнгги 6 ўйиндан 4тасида ғалабага эришган. «Шаҳарликлар» сўнгги ўйинда «Эвертон»ни ўта йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб этишди.

«Манчестер Сити»
Сўнгги натижалар: Ғ/М/Ғ/М/Ғ/Ғ
Сўнгги ўйин: «Ман. Сити» - «Эвертон» 5:0, 23 май.
Якуний натижаси: Англия чемпиони, лига кубоги ғолиби.


















