Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тунда танишиникига келган фуқародан блогерлигини айтган йигит пул талаб қилди
Қашқадарё вилоят Нишон туманида тунда танишиникига келган фуқародан пул талаб қилган блогер қўлга олинган.
Хабарда ёзилишича, фуқаро С.С ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 25 май куни кеч соат 21:00 ларда Нишон тумани Нуристон маҳалласида яшовчи таниши Оқила исмли аёлнинг уйига борган. Шу куни кеч соат 03:30 да нотаниш икки нафар фуқаролар хонадонга бостириб кириб, уларнинг бири ўзини «Маъруф блогер» деб таништириб унга «ушбу хонадонга нима сабабдан келгансан» деб уриб ўзининг телефон аппаратига ведио тасвирга олган. Шундан сўнг ушбу «Маъруф блогер» исмли шахс унга ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларга чиқариб юбориб шарманда қилишини айтиб, ундан 2 миллион сўм пул талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда 29 май куни соат 16:00лар атрофида фуқаро Р.М ариза муаллифидан талаб қилинган 2.000.000 сўм пуллардан кимёвий ишлов берилган 1.000.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нишон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
17:31 / 09.06.2026
6 нафар машҳур блогер 3,1 млрд сўм солиқ тўламагани аниқланди
08:46 / 07.05.2026
2025 йилда 6 нафар топ-блогер 2,7 млрд сўм даромад олгани айтилди
17:01 / 01.04.2026
“Ўзбекистон блогерларни солиққа тортиш масаласида бошланғич босқичда турибди” – Жаҳонгир Абдиев
10:08 / 14.03.2026