Сирдарёда ўзини «департамент ходими» деб таништириб фирибгарлик қилган шахс ушланди
Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини «департамент ходими» деб таништирган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимининг билдиргисига асосан, Ширин шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро Ш.Х. бошқа бир фуқаро А.га ўзини «департамент ходими» деб таништирган. Сўнг, унга 1 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали шаҳар ҳудудидан бекат дўкон қуриш учун ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
16:38 / 06.12.2024