Бугун, 1 июн куни Миллий матбуот марказида 2021-22 ўқув йили учун ОТМга кириш тест синовларига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбир давомида тест синовлари бўйича жамоатчиликни қизиқтираётган қатор саволларга аниқлик киритилган.
Фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари
ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг маълум қилишича, 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учта мажбурий фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари ҳамда иккита мутахассислик фанидан ўтказилади.
«Бунда барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар биридан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи ва ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 баллдан берилади. Мажбурий фанлардан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 баллни ташкил этади.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2та фан бўйича эса ҳар бири 30тадан жами 60та тест топшириғи ва ҳар бир тўғри жавоб учун
3,1 баллдан берилади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.
Умумий ҳолда, абитуриентларга 5та фан бўйича жами 105та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 баллни ташкил этади», – дея маълумот берди у.
Тест синовларига тайёргарлик ҳақида
ДТМ Бош бошқарма бошлиғининг айтишича, янги ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млндан ортиқ абитуриент қатнашиши кутилмоқда.
«2020 йилда абитуриентларни рўйхатга олиш шу тизимлар орқали онлайн амалга оширилган эди. Бу абитуриентларга ва уларнинг ота-оналарига кўплаб қулайликлар яратди. Шу сабабли, 2020 йил тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йилда ҳам абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (















