Ер-мулк солиғи миқдорини объектнинг бозор қийматига қараб белгилашга ўтилади
Ўзбекистонда ер-мулк нархи ошиб боришига қараб унинг учун тўланадиган солиқлар ҳам ошиб борадиган тизимга ўтилади. «Агар сизнинг уйингиз қиммат, меники ундан арзонроқ бўлса, мен сиздан камроқ солиқ тўлашим керак», – дея тушунтирди молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов.
Ўзбекистонда ер ва мол-мулкка унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқ солиш тизими ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Солиқ сиёсатида бу йил бошлаган энг катта ислоҳотимиз ер-мулк солиғи бўйича бўлади. Шу пайтга қадар фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, трансферт нархларининг бир-бирига боғланишида ўзгаришлар қилдик, лекин ҳали сув, ер-мулк ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш солиқлари бўйича катта ислоҳотлар қилинмади. Биз бошлаётган ўзгаришларнинг биринчиси, бу йил ер-мулк билан боғлиқ бўлади. Бу тўғрисида ўтган йили президент фармони ҳам қабул қилинган.
Биринчи қадамда 4 та пилот ҳудудлар танлаб олинади. Булар – Мирзо Улуғбек, Ромитан, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Навоий шаҳри. Мирзо Улуғбек тумани – шаҳар, Ромитан – қишлоқ хўжалигига ихтисослашган, Навоий шаҳрида саноат корхоналари кўп, Бўстонлиқ эса туризм ҳудуди.
Дастлаб бу ҳудудларда ер-мулк солиғини бозор қийматига яқинлаштирмоқчимиз. Ҳозирда Тошкент ва Бухорода яшаётган одамлар тўлаётган солиқ ставкаси бир хил, лекин солиққа тортилаётган объектнинг қиймати турлича. Масалан, Ромитандаги одамнинг уйини бозор қийматига олиб келамиз десам, 1,5-2 баробар фарқ қилаётган бўлса, Тошкентда бу карра-карра фарқ қиляпти. Бу дегани Тошкентда яшаётганлар уйи бозор нуқтайи назаридан қимматроқ бўлгани билан улар камроқ тўлаяпти, Ромитандагилар ўшанга яқинроқ тўлаяпти.
Жорий йилда мана шу ислоҳотга кўпроқ эътибор қаратамиз. Бозор нархи кескин ўзгаряпти. Мисол учун, йўл қурилди, свет, газ бордими, демак ўша ердаги аҳолининг уйи қимматлашади. Нарх ошгач, давлат инфраструктурага харажат қилганидан сўнг, қийматлар ошганидан кейин, бу солиқ базаси орқали қайтади. Ўша инфраструктурага қанча кўп пул тикилса, солиқ базаси ҳам шунча кенгаяверади. Сабаби унинг бозор қиймати ошади.
Мисол учун, 3 қаватли уйи бор одам 3 баробар кўп солиқ тўлаши керак. Бу ерда асосий мақсад – бозор қийматига келиш. Агар сизнинг квартирангиз ёки ҳовлингиз қиммат бўлса, меники ундан арзонроқ бўлса, мен сиздан камроқ солиқ тўлашим керак. Бозор қийматидан келиб чиқилса, шундай бўлади. Биз барқарор тизим яратиш орқали адолатни таъминламоқчимиз.
Буни босқичма-босқич қиламиз. Бунақа ислоҳотлар 6,5-7 миллион нафарга яқин фуқароларга таъсир қилади. Шунинг учун ишларни яхшилаб ўйлаб, пухта тайёргарлик кўриб, халқ билан мулоқот қилиш орқали амалга оширамиз. Мазкур лойиҳани энди бошладик ва тайёрлаяпмиз. Августда эълон қилиш ҳаракатидамиз», – деди вазир ўринбосари.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
Жамият | 16:18
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
19:59 / 07.08.2023
Вазир ўринбосари ҳоким лавозимига туширилди
15:30 / 07.08.2023
Дилшод Султонов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлигидан кетди
18:26 / 29.03.2023