Қайд этилишича, жорий йил 1 июнь куни соат 12:37ларда Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ҳайдовчи Ю.А. бошқарувидаги давлат рақами 70 L 713 PА бўлган «Жигули» юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги «Нексия»га урилган.
Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қарши филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган. «Нексия» ҳайдовчиси ҳам енгил тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Суриштирувларда аниқланишича, «Жигули» ҳайдовчиси белгиланган меъёрлардан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган.
Қашқадарёдаги ЙТҲда ота-бола вафот этди
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда иккита машина ва трактор ўзаро тўқнашди






