17:02 / 12.06.2021
2640

Избоскан туманида фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Пахта экин майдонининг бир қисмини 6 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганда қўлга олинган.

Фуқаро И.Қ. бошқа бир фуқаро Ш.га  ўғли раҳбарлигидаги “Б” фермер хўжалигига тегишли 0,10 гектар пахта экин майдонини 6 000 АҚШ доллари эвазига  келгусида кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали турар жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида 100 гектар ер ажратиб бериш эвазига 128 минг доллар пора олган тўрт нафар мансабдор шахсга ҳукм ўқилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Top