Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кўп миқдорда каннабис ўстириб келаётган шахсларга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида профилактика инспекторлари томонидан томорқаларида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келаётган шахслар аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 13 июнь куни Нуробод туманида профилактика инспектори томонидан туманнинг «Чортут» МФЙ, Уйруғул қишлоғида яшовчи Т.Г. нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда томорқасида 86 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Нуробод тумани «Сазаған» МФЙ да яшовчи Д.К. томорқасида 87 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:25
714 туп каннабис етиштирилган иссиқхона аниқланди
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
18:37 / 02.05.2026