Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда хонадонида каннабис ўстириб келаётган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида ҳовлисидаги қурилиши тугалланмаган бино ичида каннабис ўстириб келаётган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 май куни соат 18:20ларда, Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Денов туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг Намуна маҳалласи ҳудудида тадбир ўтказилган.
Тадбирда К.З.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қурилиши тугалланмаган бино ичида 26 туп каннабис гиёҳванд ўсимликларини экиб парваришлаб келаётгани аниқланган. Гиёҳванд ўсимликлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, 21 май куни К.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:20 / 27.06.2026
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026