Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бюджет маблағлари адекват сарфланишини қайта кўриб чиқишимиз керак” — Умида Тўхташева
“Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, бюджет маблағлари биринчи навбатда қаерга йўналтирилиши кераклигига эътибор қаратиш лозим”, – деди россиялик ветеранлар ўзбекистонлик солиқ тўловчилар ҳисобидан дабдабали меҳмон қилинганига муносабат билдирган Аксилкоррупция агентлиги директори ўринбосари.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Россия қаҳрамонлари ассоциацияси вакилларининг 28 кишидан иборат делегациясини қабул қилиб, улар учун 27,6 млн сўмлик кечки овқат ташкил этган.
Бу жамоатчиликка маълум бўлганидан сўнг кўп ўтмай очиқлик ҳақидаги фармон имзоланди. Унга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатларини очиқлаб бориши белгиланди.
Бюджет маблағлари дабдабалар учун ишлатилишининг олдини олиш учун бундай харажатлар очиқланишининг ўзигина етарлими? Kun.uz мухбири ушбу савол билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташевага юзланди.
“Жуда тўғри эътибор қаратяпсиз. [...] Бу борада ҳеч қандай нормативлар мавжуд эмас. Бу нормативлар тўғрисида фармонда ҳеч қандай сўз юритилмаган, аммо бу масалани кўтаришимиз мумкин.
Чунки веб-сайт орқали билишгач кейин, солиқ тўловчилар ҳақли эътирозлар билдириши мумкин. Ва бу мурожаатлар эртага янги таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Жуда ҳам тўғри айтяпмиз, ҳозирда Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, шароитидан келиб чиққан ҳолда маблағлар биринчи навбатда қаерга йўналтирилиши кераклигини ўйлашимиз керак. Ва ажратиладиган маблағларнинг адекватлигини қайтадан кўриб чиқишимиз керак”, – деди Умида Тўхташева.
Эслатиб ўтамиз, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси – бу жамоа ташкилоти экани, ташкилот аъзолари Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда давлат бюджети ҳисобидан меҳмон қилингани эътирозларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
19:05 / 28.03.2026
25 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
19:55 / 11.03.2026