16:34 / 24.06.2021
11664

Майамида кўп қаватли уй қулаб тушди

50 нафарга яқин инсон вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.

АҚШнинг Майами шаҳрида 12 қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, деб хабар берди CNN.

Хабарда айтилишича, 50 нафарга яқин инсон вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойида 80дан ортиқ қутқарув отрядлари иш олиб бормоқда.

Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган сурат ва видеолавҳалар тарқалган.

Top