Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида қоидаларни бузиб тез ҳаракатланган «Маlibu» машинаси ўсмир қизни уриб юборган. Оқибатда вояга етмаган қиз оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 июнь куни соат 9:00ларда 4 К279 Тўдамайдон-Чоршанба автомобиль йўлининг Шаҳрисабз тумани Қуччи қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 25-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, катта тезликда ҳаракатланиб келган «Маlibu» машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда – ўсмир қизни уриб юборган. Оқибатда, қиз оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар пиёда вафот этди
Қаршида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Дамас иккита машинага шикаст етказди















