Бугун, 25 июнь куни соат 14:20да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машҳадий кўчасида жойлашган “Peggy ‘ s Bar & Grill” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Мазкур хабар асосида воқеа жойига 4та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27да етиб борган. Ёнғин соат 14:48да ўраб олиниб, соат 15:03да батамом ўчирилди.

Ёнғиндан “Peggy ‘ s Bar & Grill” МЧЖ биносининг 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 кв.м майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зангиотада фуқаронинг уйи ёниб кетди

Сирдарёда фуқаронинг уй-жойи ёниб кетди