Локдаунни 28 июндан бекор қилиш режалаштирилган эди. Бироқ мамлакатда 26 июнда 5,8 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилгач, карантинни узайтиришга қарор қилинди.

Яссин кунлик касалланиш ҳолатлари 4 мингтадан камайса, карантин чораларини бекор қилиш масаласи қайта кўриб чиқилишини айтган.

Май ойида Малайзия бош вазири 12 майдан 7 июнгача навбатдаги чекловлар киритилишини эълон қилган. Жумладан, жамоат тадбирлари ўтказишга, ресторанларга боришга, фавқулодда вазиятлар, иш, эмлаш ва бошқа ўта зарур ҳолатлардан ташқари штатлар ва ҳудудлар ичида ҳаракатланишга тақиқлов киритилган.