Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уйида каннабис ва кўкнор етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаш хонадонида 18 туп каннабис ва 95 туп кўкнор етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 июнь куни соат 17:00ларда Шаҳрисабз тумани ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда туманнинг «Қўшқанот» МФЙда яшовчи Х.Н. ҳовлисида гиёҳванд моддалар ўстираётгани аниқланган.
Қайд этилишича, Х.Н.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, у ерда 18 туп каннабис ва 95 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, парвариш қилиб келаётгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ тергов бўлими томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.