Ўзбекистон | 15:34 / 01.07.2021
3009
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик талаба «Мард ўғлон» давлат мукофоти олди

Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Давурхон Кароматов «Мард ўғлон» давлат мукофотига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда Kun.uz'га университет ахборот хизмати хабар берди.

Д.Кароматов 2021 йил 28 июндаги «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги Президент қарорига асосан мукофотланди.

Маълумот учун, Давурхон Кароматов Пара дзю-до тури бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони ҳисобланади. Жорий йилнинг 12-13 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Пара дзю-до бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколар берувчи халқаро Гран-При мусобақасида -81 кг вазнда олтин медални қўлга киритган. Мазкур натижа орқали пара дзю-до бўйича дунё рейтингида ўз вазн тоифасида 1-ўринга чиқди.

Шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг 4-босқич курсанти Бобур Абдурашидов ҳам ушбу давлат мукофоти билан тақдирланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид