Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида «кўк» транспорт йўлаги ташкил этиш учун 20 та электробус харид қилинади
БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси билан ҳамкорликда “Тошкент – кам чиқиндили автотранспортга инвестицияларни жалб қилишни тезлаштириш” лойиҳаси доирасида пойтахт жамоат транспорти учун электробуслар харид қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Тошкент шаҳрида электр транспортнинг йўлга қўйилиши орқали экологик муаммоларни камайтириш ва “кўк” транспорт йўлагини жорий этишга мўлжалланган бўлиб, бошқа вилоятларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.
6 йил муддатга мўлжалланган лойиҳа учун БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан умумий миқдори 3,9 млн доллар атрофида пул маблағлари ажратилади.
“Лойиҳа БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилади”, дейилади хабарда.
“Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри учун 20та электробус харид қилинади. Улар учун тунги қувватлаш ускуналари ҳам келтирилади.Тез кунда бу электротранспортларнинг турлари ва бошқа маълумотлар юзасидан батафсил маълумот берилади” дейилган ахборот хизматининг Kun.uz’га берган маълумотида.
Мавзуга оид
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
10:21 / 14.10.2025
Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробус келтирилди
10:05 / 08.10.2025