Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алимент тўлашдан бўйин товлаган хўжаободлик икки нафар отага қамоқ жазоси тайинланди
Улар фарзанди учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган. Қарздорлик йиғилиб катта суммани ҳосил қилгач ҳукм ўқилган.
Хўжаободлик Ё.Н.га суд қарори билан Г.Р. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланди. Бироқ Ё.Н. алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан Жалақудуқ туман маъмурий суди томонидан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан хулоса чиқармаган Ё.Н. белгиланган жазосини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алиментдан бўлган қарздорлигини тўламай юрган. Натижада 5 млн 254 минг 236 сўм алимент қарздорлиги тўланмаган.
Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди ушбу ҳолат бўйича ишни кўриб чиқиб, Ё.Н.га нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Шунингдек, Г.Т. фойдасига қарздор Т.А.дан бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш кўрсатилган.
Бироқ Т.А. алиментдан бўлган қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб юрган. Натижада, алимент қарздорлиги 11 млн 647 минг 492 сўмни ташкил этган.
Қарздор Т.А.нинг ҳам иши жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
11:02 / 15.12.2025
Тақиқланган экинларни етиштириш: қамоқ жазоси тайинланганлар улуши пасайди
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
08:50 / 13.11.2025
Самарқандлик аёл эрини қамоқдан чиқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади
15:22 / 04.11.2025