Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда 1 гектар ерни 1,4 млн долларга сотмоқчи бўлган мансабдорлар 8 йилга “кесилгани” маълум бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда Чилонзор туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи 2020 йил 25 июн куни Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1,4 млн долларга сотаётган вақтда қўлга олинган эди.
Иллюстратив фото
Бир йил олдинги воқеада улар 50 минг АҚШ долларини олаётганда қўлга тушганди.
Kun.uz бу жиноят иши доирасидаги кейинги воқеалар ривожи билан қизиқиб, Тошкент шаҳар судининг жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош маслаҳатчиси Садоқат Аллабергановага мурожаат қилди.
Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан ҳар иккала мансабдор бир хил – ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 1 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Аввалроқ, Kun.uz пора билан қўлга тушган Бухоро вилоят ДСЭНБ бошлиғи 3 йилга қамалганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
09:00
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
13:59 / 07.05.2026
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
13:35 / 07.05.2026