Бундай тезкорлик банк-молия соҳаси фаолларини хавотирга туширди. Kun.uz бунинг сабаби ва қонунчиликда аслида нима ўзгарганини ўрганди.
Маълум бўлишича, бу қонун жамоатчилик вакилларида ташвиш уйғотишига бир неча сабаблар бор.
Биринчидан, банк сирларига оид қонунчиликка фавқулодда тезлик билан ва кўздан панада ўзгаришлар киритилди. Жамоатчилик қонун Сенатга келиб тушгандагина бундан хабар топди.
Иккинчидан, на қонун ташаббускорлари ва на Марказий банк қонундаги ўзгаришлар моҳияти ҳақида етарлича аниқ ва тушунарли маълумот бермади.
Учинчидан, бу ўзгариш нима учун кераклиги ҳақида батафсил маълумотлар йўқ. Банк сирлари дахлсизлиги хавф остида қолиши бўйича хавотирларга нисбатан асосли баёнотлар янграмади.
“Банклар керак эмасми?” — жамоатчилик хавотири
Банк-молия соҳасининг қатор вакиллари банк сирига оид маълумотлар прокуратура ва тергов органларига автоматик тақдим этилиши ортидан “Банк сири тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини йўқотаётганидан хадик билдирди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мазкур қонун лойиҳасини бир кунда уч марта ўқишдан ўтказишга улгурган. Бу ҳақда Twitter'да берилган саволларга жавобан парламент депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди:
— “Банк сири тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилмоқда. Қачон улгурдинглар?
— Сешанба кунги йиғилишда бирданига 3та ўқишда маъқуллаб юбордик. Биласку, баъзи қонунларни қабул қилишда илҳомимиз келиб, тез ишлаворамиз)))
Буни ҳалигача тушунмасдан, қонунни 2-ўқишдаёқ қабул қилишга шошмайлик деган мен балога қолдим ҳар доимгидек)))
— Яъни “срочно” олиб келинган проектни уч марта ўқишга улгурдингларми?
— Масъул қўмита айтишича, қонун лойиҳаси ишчи гуруҳларда чуқур ўрганилган экан ва хавотирга ўрин йўқ эмиш)))
Қанақа ўзгариш бўлди ўзи?
“Банк сири тўғрисида”ги қонуннинг аввалги таҳририга биноан, терговчи ва суриштирувчилар шахснинг банк сирига оид маълумотларини олиш учун















