10:49 / 05.07.2021
8400

Қабул квоталари тўлиқ тасдиқланди, энди ДТМ сайтида йўналишларни танлаш мумкин

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Тасдиқланган мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Давлат тест марказининг «My.dtm.uz» сайтига жойлаштирилган.

Эндиликда абитуриентлар «My.dtm.uz» сайтининг «Қабул-2021» бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2021 йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартириши ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритиши мумкин.

Top