Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Tracker”га яширилган 25 800 АҚШ доллари фош бўлди
“Фарғона” чегара божхона постидан ўтган йўловчида декларацияда кўрсатилмаган 25 800 АҚШ доллари борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот бўлими хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистондан қўшни республикага ҳаракатланаётган фуқаро Д.С. бошқарувидаги “Tracker” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Текширув натижасида автомашина олд ўриндиғининг орқа чўнтагида божхона назоратидан яширилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами 25 800 АҚШ доллари борлиги аниқланган.
Ҳозирда божхона органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ “Водил-Марғилон” йўналишида тегишли ҳужжатларсиз 30 млн сўмдан ортиқ маиший техникалар ва оёқ кийим маҳсулотлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026
Учкўприк ҳокими ташландиқ боғча муаммосидан нега кўз юмяпти?
19:43 / 18.05.2026