Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тест синовлари «Насаф» жамоасининг очиқ машғулот майдонларида ўтказилиши режалаштирилмоқда
Қарши шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари «Насаф» футбол жамоасининг очиқ машғулот майдонларида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимлигида ҳам Зойир Мирзаев раҳбарлигида ОТМ, Қарши шаҳридаги Президент мактаби ва Абдулла Орипов ижод мактабига ҳужжат топширган абитуриент ҳамда ўқувчиларнинг тест жараёнларини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда тест жараёнларини намунали ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, жорий йилда бўлиб ўтадиган тест синовлари «Насаф» футбол жамоасининг очиқ машғулот майдонларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда майдонларни тест синовларига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ҳам коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тест синовлари «Насаф» футбол жамоасининг очиқ машғулот майдонларида бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026