Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзодбек Убайдуллаев «Энергетик-БГУ» билан шартнома имзолади
Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ўзбекистонлик ҳужумчилар – Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзодбек Убайдуллаев билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
24 ёшли ҳужумчи Бобур Абдухолиқов «Энергетик-БГУ» билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолаган бўлса, Убайдуллаевнинг неча йилга шартнома имзолагани маълум қилинмаган.
Абдухолиқов шу йилнинг 19 февраль куни Украинанинг «Рух» клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаб, ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли май ойида шартномасини бекор қилганди. Шундан буён собиқ клуби «Насаф» сафида машғулот ўтаган Бобур Беларусь чемпионатига кўчиб ўтди.
23 ёшли Шаҳзодбек Убайдуллаев бунгача Солигорскнинг «Шахтёр» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди. Беларусь Олий лигасида 5 ўйинда майдонга тушган форвард ҳам «Энергетик-БГУ» сафига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда ўтган мавсумда Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва ижара асосида Ҳумоюнмирзо Иминов фаолият юритганди.
Мавзуга оид
19:50 / 28.06.2025
Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди
23:49 / 10.06.2025
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
16:29 / 09.06.2025
Жамоа устунлари: йўлланма қўлга киритилишида кимлар қандай ҳисса қўшди?
00:05 / 29.11.2022