Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди
|00:50 / 29.06.202523 9057 мин
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишига голли узатма билан ҳисса қўшган, аммо дастлабки мукофотланганлар рўйхатига кирмай қолган ҳужумчи Бобур Абдухолиқов 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. Мукофотланган рўйхатидан шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам ўрин олди.
Бобур Абдухолиқов ва Гулруҳбегим ТоҳиржоноваБобур Абдухолиқов ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова
Ўзбекистон президенти Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Фармон билан “Келажак бунёдкори” билан тақдирланганлар орасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосиБобур Абдухолиқов ҳамда шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Гулрухбегим Тоҳиржонова ҳам бор.
Бобур Абдухолиқов Ўзбекистоннинг илк марта жаҳон чемпионатига чиқишига ҳисса қўшган, аммо шу муносабат билан давлат мукофоти берилган жамоа аъзолари қаторига кирмай қолган эди.
Халқаро гроссмейстер Гулрухбегим Тоҳиржонова 2020 йилда, 21 ёшида Ўзбекистон шахмат федерациясидаги «адолатсизликлар» сабаб АҚШга кўчиб кетган ва тўрт йил давомида ушбу мамлакат номидан дона суриб, 2025 йил бошида Ўзбекистон миллий жамоасига қайтганди. У охирги иккита Олимпиада давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўзаро дуч келганда ўз ҳамюртларига қарши дона суришдан бош тортганди.
Ушбу фармонга асосан, турли соҳаларда таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар – ўзининг юксак азм-у шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётгани учун тақдирланди.
“Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланганлар рўйхати:
Абдуғаниева Нодира Абдуназар қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти, Қорақалпоғистон Республикаси
Исмоилов Жамшидбек Рашид ўғли – Тўрткўл туманидаги «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси