Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини бузган велосипед ҳайдовчиси иккита машина тўқнашувига сабаб бўлди
Қарши шаҳрида қоидаларни бузиб ҳаракатланган велосипед ҳайдовчиси иккита машина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 13 июль куни соат 15:30ларда Қарши шаҳридаги Насаф ва Мустақиллик кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Насаф кўчасида велосипед ҳайдовчиси автомашиналар йўлига чиқиб кетаётганини кўрган. Сўнг, уни тартибга чақирмоқчи бўлган вақтда ҳайдовчи велосипедни ўнг томонга қараб ҳаракатлантирган ва «Лабо» машинасининг ҳаракатланишига халақит берган. «Лабо» секинлашган пайтда унинг ортидан келаётган «ГАЗ-53» русумли юк машинаси оралиқ масофани сақламагани сабабли «Лабо»ни орқа баллони билан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. «Лабо» ва «ГАЗ-53» ҳайдовчилари вилоят наркология диспансерининг 2021 йил 13 июль кунидаги маълумотномасига асосан спиртли ичимлик истеъмол қилмагани аниқланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026