Хитойда тошқинлар вақтида 12 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг марказий провинцияларида кучли ёмғирлар тошқинларга олиб келди. Табиий офатдан Хэнан провинцияси энг кўп жабр кўрди. Бу ерда 100 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган. Провинциянинг энг йирик шаҳри Чжэнчжоуда метронинг сув остида қолиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.
“Синхьуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, провинциянинг 10дан кўпроқ шаҳри тошқинлардан жабр кўрган.
Тошқинлар Чжэнчжоу яқинидаги тўғоннинг ўпирилишига олиб келган. Шаҳар метроси сув остида қолиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Метро ходимлари туннелдан 500га яқин одамни эвакуация қилган. Провинцияда фавқулодда вазият режими эълон қилинган.
Хэнанда кучли ёмғирлар 18 июлда бошланган. Метеорологлар маълумотларига кўра, провинцияда ёғингарчилик миқдори 500 ммга, Чжэнчжоунинг баъзи ҳудудларида эса 870 ммга етган. Таъкидланишича, шаҳарга охирги 3 кун ичида бир йиллик ёғингарчилик тушган. Бунинг натижасида темир йўл, ҳаво ва автомобил алоқаси издан чиққан, 10дан кўпроқ кўчалар ҳаракатланиш учун хавфли деб эълон қилинган.
Маҳаллий ҳокимиятни провинциядаги тўғонлар ҳолати хавотирлантирмоқда. Лоян шаҳрида сув тўғонда 20 метрлик ёриқ ҳосил қилган ва иншоот “исталган вақт ўпирилиб тушиши мумкин”.
Қутқарув операцияларида 6 мингдан кўпроқ ҳарбий ва ўт ўчирувчи иштирок этмоқда.
Об-ҳаво мутахассислари 21 июлда ҳам кучли ёмғирлар давом этишини прогноз қилишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ёғингарчилик 22 июлда тўхташи мумкин.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22 / 16.11.2024