Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқонободда ери тортиб олинган коврак етиштирувчи тадбиркорлар муаммоси туман ҳокими ва прокурори иштирокида муҳокама қилинди
Kun.uz’да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида коврак етиштирувчи тадбиркорлар еридан ажралгани юзасидан норози бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, жорий йил 26 июль куни коврак етиштирувчи тадбиркорлар муаммоси туман ҳокими ва прокурори иштирокида муҳокама қилинган. Бу ҳақда туман ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов ва туман прокурори Лазиз Ҳамраев ерлари тортиб олингани сабаб тадбиркорлик фаолияти тугатилаётганини билдирган ва президентдан кўмак сўраган тадбиркорлар билан учрашган.
Қайд этилишича, ҳоким ва прокурор билан учрашган тадбиркорлар, масъул ташкилотлар президентнинг 2020 йил 2 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонини нотўғри ижро қилганини, шу сабаб тадбиркорларга тегишли ерлар уларнинг розилигисиз тумандаги барча ер майдонлари қаторида қўмита ихтиёрига ўтказиб юборилганини айтиб, жабрланганини билдирган.
Таъкидланишича, туман ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатда президент фармони ижросини таъминлашда масъул ташкилот раҳбарлари томонидан ҳақиқатан ҳам камчиликларга йўл қўйилганини айтган.
Шунингдек, тадбиркорлар ўз эгалигидаги ерларга экилган ковракларни маданийлаштирганини тасдиқловчи хулосалар учрашув давомида тақдим этилганини инобатга олиб, мавжуд муаммо моҳиятини аниқлаштириш ва имкон қадар тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида ҳужжатлар тайёрлаб, қўмитага тақдим этишини билдирган.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
08:53 / 03.04.2026