Муҳаммадкарим Хуррамов дастлабки босқичда ирландиялик Бенжамин Флетчерга қарши курашди. Унда Муҳаммадкарим вазари баҳоси билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

1/8 финалда Хуррамов япониялик Арон Вольфга қарши татамига чиқди. Аммо жаҳон чемпиони ҳисобланган япониялик спортчи иппон баҳоси билан ўзбекистонлик спортчини енгди ва Хуррамов яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Эндиликда дзюдо жамоасида бир вакил қолди - +100 кг вазн тоифаси вакили Бекмурод Олтибоев 30 июль куни мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярга қарши кураш билан ўз иштирокини бошлайди.