Ўзбекистон | 10:04 / 30.07.2021
2401
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқарган 17 нафар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сайёр судда спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқарган 17 нафар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда машина бошқарган ҳайдовчиларга тегишли ишлар кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, сайёр суд мажлисида спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда машина бошқарган 17 нафар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилган. Суд ҳукмига кўра, уларга машина бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклашдан ташқари, салмоқли суммаларда жарима ҳам белгиланган.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 131-моддасига кўра, транспорт воситасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил-у олти ойдан уч йилгача маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид