Самарқанд шаҳрида жорий йил 1 августдан 2 августга ўтар тунда ўтказилган рейд тадбирлари давомида кўплаб ҳуқубузарликлар қилган шахсларга чора кўрилган. Иккита ҳолатда жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, 1 август куни соат 00:00 дан сўнг Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейд давомида:

  • 166 нафар шахс худудий ИИБларга олиб келиниб, текширувдан ўтказилган;
  • Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 92 та маъмурий баённома расмийлаштирилган;
  • 10 нафар фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига (Фоҳишалик билан шуғулланиш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган;
  • Фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 2 та ҳолатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;
  • 12 нафар фуқародан ўткир тиғли буюмлар ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, тунги тадбирлар давом эттирилади.

Бухорода уч кун давомида тунги рейдлар ўтказилди, 100дан ортиқ қизлар ИИБга олиб келинди