Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда чақалоғини 2,5 минг долларга сотган олти карра Ўзбекистон чемпиони бўлган спортчи қиз қамалди
Самарқанд вилоятида 25 ёшли, олти карра Ўзбекистон чемпиони бўлган спортчи қиз 4 кунлик чақалоғини сотаётган вақтда қўлга олинган. Судда қизнинг жинояти исботланиб, у тегишли жазосини олган. Бу ҳақда Олий суднинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Обидов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўзи шуғулланган спорт тури бўйича 6 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган қиз машғулотларда бирга шуғулланадиган йигит билан ишқий муносабат натижасида болали бўлган. У дугонаси ёрдамида 4 кунлик чақалоғи эвазига 2,5 минг доллар пулни олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси Жонибек Раупов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида қизга ҳукм ўқилган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор қизни Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиш ва унга 57-моддасини (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 6 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни сўраган.
Судья спортчи қизни Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топиб, унга 57-моддасини қўллаган ҳолда 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этган. Қиз суд залидан қамоққа олинган.
Мавзуга оид
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025