Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқарони 600 доллар эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсга жиноий иш қўғатилди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқарони 600 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсга жиноий иш қўғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 июл куни, Термиз тумани Гулбаҳор маҳалласида яшовчи Х.Озода вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида, таниши, туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи С.Маъруф «Ўзбекистонтемирйўллари» АЖда ишловчи танишлари орқали 600 доллар эвазига ишга киритиб қўйишини айтиб, ушбу пулларни беришини талаб қилаётганини маълум қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 16 июл куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида С.Маъруф Термиз шаҳар Алпомиш маҳалласи ҳудудида Х.Озодадан 600 доллар ҳисобидан 1 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, жорий йил 25 июл куни С.Маъруфга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
14:24 / 14.03.2026