ДТМнинг расмий веб-сайтига 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
- стадион ёки хиёбоннинг расми;
- ҳудудга кириш жойлари;
- стадион ёки хиёбон номи;
- стадион ёки хиёбон манзили;
- сектор рақами;
- тест топширадиган гуруҳлар;
- стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.
Тест синовларини ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар: https://dtm.uz/page/maydon_2021
Билдирилишича, юқоридаги саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишиш мумкин.

















