Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда кўп миқдорда героин гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс ушланди
Ургут туманида кўп миқдорда героин олиб кетаётган шахс ушланди. Маълум бўлишича у авалдан гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ургут шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс яна героин олди-сотдисида қўлга тушган.
У Ургут туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқародан 787 грамм героин гиёҳванд моддасини 12 минг AҚШ долларига сотиб олган. Сўнг улар иккаласи героинни сотган фуқаронинг машинасида туман маркази томон ҳаракатланаётган вақтда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ва божхона бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
19:34 / 08.05.2026
Ургутдаги “ибтидоий” поликлиника тўрт ойда қандай ўзгарди?
15:09 / 19.02.2026