Бир йил муқаддам, 2020 йилнинг 4 августида Байрут портида улкан портлаш содир бўлган ва бу инсоният тарихидаги энг вайронкор саноат ҳалокатларидан бири бўлганди. 2014 йилда Ливан ҳукумати томонидан ҳибсга олинган юк кемаси бортидан портга туширилган ва эгасиз қолиб кетган селитра кучли портлашни юзага келтирган.

Портлаш шу қадар кучли бўлгандики, сейсмик станция буни 3,3 магнитудали зилзила сифатида қайд этди, унинг овози 250 километр масофада, Кипрда ҳам эшитилди. 200 киши ҳалок бўлди, минглаб кишилар оғир тан жароҳати олди. Ливан пойтахти инфратузилмаси жиддий зарар кўрди, зарар кўлами миллиардлаб долларларда ҳисобланади. Ливан бу портлашга қадар ҳам чуқур иқтисодий инқирозда эди (Жаҳон банки бу инқирозни XIX аср ўрталаридан буён кузатилган энг жиддий инқирозлар ўнталигига киритган) — аммо портдаги ҳалокат вазиятни яна бир неча марта оғирлаштирди. Тўхтовсиз қадрсизланган миллий валютага озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиб бўлмайди, дорихоналарда дори-дармонлар, ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин, розеткаларда ток етишмовчилиги юзага келган. Қолаверса, портлашдан кейин Ливан амалда ҳукуматсиз яшаб келмоқда. «Медуза» Яқин Шарқнинг ушбу мамлакати сўнгги бир йилни қандай ўтказганини ифодаловчи суратларни жамлади.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Lorenzo Tugnoli / The Washington Post / World Press Photo / AP / Scanpix / LETA

Байрут портининг 2020 йил 4 августдаги портлашдан кейинги кўриниши. Порт атрофидаги ҳудудлар амалда бутунлай яксон бўлган ва шу вақтга қадар тикланмаган. Ҳалокат оқибатларини бартараф этиш чоғида ҳам бир неча ўт ўчирувчи ҳалок бўлган.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Felipe Dana / AP Photo/ / Scanpix / LETA

Сурсок саройи интерьерлари — 1860 йилда қурилган тарихий бино ҳозирда музейга айлантирилган. У порт яқинидаги Ашрафие туманида жойлашган ва портлашдан жуда жиддий шикастланган. 2020 йил 8 август. 

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Chris McGrath / Getty Images

Ҳалокат оқибатларини бартараф этиш амалиёти иштирокчиси портлашдан жиддий шикастланган авлиё Георгий номидаги госпиталдан туриб Байрут портини кузатмоқда. Давлат хизматчилари ўзи шаҳарни портлаш қолдиқларидан тозалашга қодир эмасди, шу сабабли кўп сонли кўнгиллилар ёрдамга келган. 2020 йил 13 август.