Жамият | 13:04 / 05.08.2021
2395
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳокимият биноси олдида қизи урган ногирон аёлга ҳимоя ордери берилди

Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида яшовчи аёл ногирон онасини вилоят ҳокимлиги биноси олдида мутасаддилардан пул сўрамагани учун ургани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур оиладаги муҳитни ўрганиб ногирон онахонга ҳимоя ордери берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳолат вилоят ИИБ ходимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилган. Ўрганиш давомида, мазкур оилада муҳит яхши эмаслиги, ҳокимият биноси олдида онасига қўл кўтарган О.Химматова мунтазам онасига тайзиқ ўтказиб келгани аниқланган.

Жумладан, маҳалла аҳли ва қўшнилар, Қарши шаҳар «Шайхали» МФЙ 18-ётоқхонада яшовчи фуқаро О.Химматова онаси А.Менгаевага доим руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келганини, ҳатто иссиқ кунларда уни ногиронлар аравачаси билан катта йўл ёқасига чиқариб қўйганини айтишган.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қизи томонидан мунтазам тазйиқ ўтказиб келингани учун А.Менгаевага ҳимоя ордери расмийлаштириб берган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид