Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон молия вазири мамлакатни тарк этди
Саккиз ой аввал ушбу лавозимни эгаллаган Холид Паинда расмий ташриф доирасида мамлакатдан чиқиб кетган.
Афғонистон молия вазири вазифасини бажарувчи Холид Паинда «Толибон» ҳужумлари кучайиши фонида мамлакатни тарк этди, деб хабар берди TOLO News телеканали ўз манбаларига таяниб.
Молия вазирлиги мактубида айтилишича, саккиз ой аввал ушбу лавозимни эгаллаган Паинда расмий ташриф доирасида мамлакатдан чиқиб кетган. Паинданинг ўрнини унинг ўринбосари эгаллаган. Телеканал манбаларининг сўзларига кўра, Холид Паинда Афғонистонга қайтмайди.
TOLO News суҳбатдошлари Паинданинг Афғонистонни тарк этишини мамлакатдаги тўққизта асосий порт «Толибон» назоратига ўтгани билан боғламоқда, бу давлат даромадларининг тенг ярмига камайишига олиб келган.
Толиблар 6 августдан буён тўққизинчи шаҳарни қўлга киритди. Бадахшон вилояти маркази Файзобод шаҳри ҳам улар назоратига ўтди. Аввалроқ «Толибон» Фараҳ, Пули-Хумри, Сарипул, Шибирғон, Айбак, Қундуз, Талукан ва Заранж шаҳарларини эгаллаганди.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026