Kun.uz сайтида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги «Янгиобод насл чорва моллари» ва «SAMARQAND MILK» МЧЖ «Халқ банки», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»нинг туманлардаги бўлимлари кафолат хатида кўрсатиб ўтилган муддат ўтиб кетган бўлса-да, ҳамон пул маблағларининг маълум бир қисмини тўламасдан пайсалга солиб келишаётгани ҳақида ҳикоя қилинган эди.

Умуман, бундай воқеалар ҳақида аввал Сурхондарёнинг Шўрчи ва Қашқадарёнинг Ғузор туманларида ҳам рўй бергани ҳақида хабарлар берилганди.

Қисқача айтганда, президентнинг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги 2018 йил 7 июндаги 3777–сонли қарорини бажариш юзасидан банклар томонидан аҳолига чорва молларини 3 йил муддатга, қайта молиялаш ставкаси билан тенг фоизда, имтиёзли даври билан кредитга берилиши назарда тутилган.

Молларининг изи ҳам, ўзи ҳам йўқолган фермер ва хатига кафолат беролмаётган Самарқанддаги банклар

Аввалига ҳар қандай майда ва йирик шохли моллар учун ҳам берилаверди, кейинчалик республика ичидаги моллар айланмасининг олдини олиш, туёқлар сонини кўпайтириш мақсадида фақат импорт қилинган зотдор қорамолларга кредит ажратиб келинмоқда.

Бундай кредит учун гаров таъминоти ва бошланғич тўлов йўқ. Фуқаро таъминотчи билан шартнома тузади, банкдан кафолат хати олиб бориб, чорвани олгач, фактурани банкка топширади. У фақат кредит суғуртасини тўлайди. 6 ой имтиёзли даврдан сўнг кредитни сўндира бошлайди.

Лекин кўряпмизки, бундай кредит ажратиш ва уни қайтариш масаласида бир қатор чалкашликлар бор. Бу ерда куйиб қолиши мумкин бўлган томон асосан таъминотчи. Улар чорва учун пулларни ўз вақтида ололмай ҳалак бўлишмоқда. Бундай воқеалар бугунги кунда ҳар бир вилоятда рўй бермоқда.

Муаммоларга нима сабаб бўлмоқда?

Энг аввало, кўп жойларда банклар, сектор раҳбарлари ва ҳокимликлардаги комиссия раислари кредит ажратиш масаласига панжа орасидан қарашмоқда. Кредитни уни қайтара олиш имкониятига эга бўлмаган инсонларга бериш муаммонинг бир томони бўлса, яна қорамоллар маблағни қайтармайдиган инсонларга атайлаб, қасддан ажратиб берилаётгани ҳам таассуфли