Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тест синовлари бошлангандан буён телефондан фойдаланиш билан боғлиқ 74 та ҳолат аниқланди
Қашқадарё вилоятида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларида уяли телефон ишлатган ва бошқалар ўрнига кирган кўплаб шахслар аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги «Насаф» ўйингоҳининг машғулотлар майдонида олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари икки навбатда ўтказилмоқда. Абитуриентлар синовлар ўтказилаётган майдонга киришидан аввал ҳар томонлама текширилмоқда.
Шундай бўлса ҳам айрим шахслар тест синовларига уяли алоқа воситаларини олиб киришга уринмоқда. Шунингдек, маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга кириш ҳолатлари учрамоқда. Ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракати билан бундай шахслар тўхтатиб қолинмоқда.

Жумладан, тест синовлари бошланган 5 августдан 13 август куни ўтказилган синовларгача ўзганинг ўрнига кирган 41 нафар, уяли телефондан фойдаланган 74 нафар шахс аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ички ишлар органлари аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026