Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда 1 килограмм 240 грамм оғирликдаги опий гиёҳванд моддасини сотаётган аёл ушланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида 1 килограмм 240 грамм оғирликдаги опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган аёл қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 21 август куни Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Ургут тумани Ўрамас маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Т.И. (аёл киши) 18 минг АҚШ доллари эвазига А. исмли шахсга 1 килограмм 240 грамм оғирликдаги опий гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, гиёҳванд моддани қўлга олинган шахсга олиб чиқишда яқиндан ёрдам берган Ш.О. ҳам ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:56 / 25.12.2025
Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси учун ташкил этилган Telegram-бот фош этилди
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
18:15 / 06.12.2025
Марказий Осиё давлатлари гиёҳванд моддаларга қарши курашда бирдамлик кучайтиради
10:30 / 27.11.2025