Жамият | 12:05 / 25.08.2021
8904
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи ташувчи «Дамас»лар пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумот рад этилди

Транспорт вазирлиги Тошкентда йўловчи ташиш йўналишларида “Дамас” автомобилларининг пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотларни рад этди.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахтдаги баъзи автобус йўналишларининг хусусийлаштирилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳамда ушбу ҳолат юзасидан турли фикр-мулоҳазаларга жавобан расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, йўловчи ташиш йўналишларини ташувчи корхоналарга тендер орқали бириктириш – бу мазкур йўналишларнинг хусусийлаштирилганини англатмайди. 

Билдирилишича, бу жараён йўловчи ташиш йўналишини аниқ бир корхонага ўрнатилган талабларга (йўналиш схемасига, ҳаракат жадвалига, оралиқ интервалларига, йўлкира тарифларига, тиббий, техник ва бошқа талабларга) қатъий риоя қилишни ҳамда ушбу талабларни бузганлик учун жавобгарликни юклаб, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини муайян муддатга беришдир.

Шунингдек, хабарда келгусида йўловчи ташиш йўналишларида яна “Дамас” русумли автомобилларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам асоссиз экани маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид