18:39 / 26.08.2021
15564

Мутахассис: “Толибон” минглаб ҳарбий техникага эга бўлди

Фото: РИА Новости

“Толибон” юзга яқин зирҳли транспорт воситаларига, 70 га яқин жанговар вертолётларга, миллионлаб ўқотар қуролларга ва улар учун қарийб миллиардга яқин ўқ-дориларга эга бўлди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлигига халқаро полиция ассоциациясининг Россия бўлими президенти Юрий Жданов хабар берди.

“Толибон ҳаракати Афғонистон ҳокимиятини қўлга олиши билан Россия, собиқ иттифоқ ҳукумати, АҚШ, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган юқори даражали ҳарбий техникаларга эга бўлди. Биз ишонч билан айта оламизки, Толибонда миллионга яқин ўқотар қурол бор, улар учун миллиардга яқин ўқ-дорилар бор ва буни бизнинг чет эллик ҳамкасбларимиз ҳам тасдиқлайди”, деди Жданов.

Бундан ташқари, эксперт таъкидлаганидек, Афғонистон армиясининг барча ҳарбий техникаси ҳозир Толибонга тегишли.

“Шунингдек, “Толибон” совет давридан қолган юздан зиёд Ми-17 ва Ми-24 вертолётларига эга бўлди. Чет эл авиацияси ҳақида гапирадиган бўлсак, уларда ўнлаб MD 500 Defender ҳарбий вертолётлари, бир нечта Hercules транспорт самолётлари ва 16 та Black Hawk вертолётлари бор”, деди мутахассис.

Ждановнинг қўшимча қилишича, бу рўйхат тўлиқ эмас, “Толибон” аслида, янада кўпроқ ҳаарбий техника ва қуролга эга бўлиши мумкин.

Август ойининг бошида “Толибон” Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди. Уларнинг назорати остида бўлмаган ягона вилоят Панжшир, Кобулнинг шимоли-шарқида жойлашган, мамлакатнинг ҳудуди ва аҳолиси жиҳатидан энг кичик вилоятлардан бири.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top