Қарши шаҳрида 15 нафар тадбиркорнинг «снос» бўйича қарзлари тўлиқ қоплаб берилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 28 июнь куни Қарши шаҳрида 15 нафар тадбиркорга бузилган мулклари тўловидан қолган 2 миллиард 182 миллион сўм компенсация маблағлари тўлиқ тўлаб берилган. Уларни шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ўз эгаларига топширган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 август куни президентнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида вилоят ҳокимларига 1 сентябргача бино ҳамда иншоотлари бузилган ва ҳозирга қадар компенсация пулларини ололмай юрган тадбиркорларга «снос» бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаш топшириғи берилганди.
Тадбиркорнинг «снос» қилинган мулки учун компенсация тўламаган Қарши шаҳар ҳокимлиги судда ютқазди














