Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда одамлар кўз ўнгида пневматик қуролдан ўқ узиб фуқарони жароҳатлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Қарши шаҳрида одамлар кўз ўнгида пневматик қуролдан бир неча марта ўқ узиб фуқарони жароҳатлаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 3 сентябрь куни соат 21:30ларда Қарши шаҳрининг Чўлқувар маҳалласида яшовчи Шаҳриёр жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Ислом Каримов кўчасида жойлашган савдо маркази рўпарасида, Ғузор туман Жарариқ маҳалласида яшовчи Жонибек билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Шундан сўнг Шаҳриёр жамоат жойида фуқароларнинг кўз ўнгида ёнидаги пневматик пистолетдан бир неча маротаба ўқ узиб, Жонибекка тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Қайд этилишича, пневматик пистолетдан отилган ўқлардан иккитаси Жонибекка теккан ва у тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Шаҳриёрга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:08 / 01.10.2024
Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
18:13 / 22.08.2024
Тошкент аэропортида пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
14:21 / 13.03.2024
Самарқанд аэропортида пневматик қурол ва унинг 550 дона ўқини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
17:02 / 12.01.2024