Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
Хитой ТИВ вакили Ван Вэнбиннинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистондаги янги ҳукумат "халқ манфаатларини ҳисобга олиши ва халқаро ҳамжамият кутаётганидек ҳаракат қилиши"дан умидвор.
Хитой ҳукумати "Толибон" ҳаракати томонидан тузилган Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.
"Биз янги афғон ҳукумати билан мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз", — деди у.
Вэнбиннинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистондаги янги ҳукумат "халқ манфаатларини ҳисобга олиши ва халқаро ҳамжамият кутаётганидек ҳаракат қилиши"дан умидвор.
"Афғонистон ҳукумати толерант бўлади ва терроризмга қарши ҳамкорлик қилади деб умид билдирамиз", — деди Вэнбин.
Унинг қайд этишича, Афғонистонда янги вазирлар маҳкамаси шаклланиши "бу мамлакатда ҳукумат йўқ бўлган уч ҳафталик давр тугаганини билдиради".
"Хитой Афғонистон суверенитети ва мустақиллигини ҳурмат қилади", — деб таъкидлади Вэнбин.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот берганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026